"Газпром" "Шимолий оқим" қувури орқали газ бериш вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди
Компания буни техник хизмат кўрсатиш ва Trent 60 газ ҳайдовчи агрегатида режалаштирилган ишлар олиб борилиши билан изоҳлади.
Россиянинг "Газпром" концерни 31 августдан 2 сентябргача "Шимолий оқим" қувури орқали газ етказиб беришни тўхтатишини маълум қилди.
"Газпром" буни техник хизмат кўрсатиш ва Trent 60 газ ҳайдовчи агрегатида режалаштирилган ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Компаниянинг қайд этишича, ҳозирда Trent 60 ишлаб турган ягона агрегат ҳисобланади.
Техник хизмат кўрсатиш ишлари якунланганидан сўнг суткасига 33 млн куб метр ҳажмда газ етказиб бериш давом эттирилиши маълум қилинган. Бу газ қувури ўтказиш қувватининг 20 фоизига яқин.
РБКнинг ёзишича, ушбу хабардан сўнг Европада минг куб метр газ нархи 2750 долларга яқинлашган.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024