Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга чақирди
Аёлларнинг иқтисодий мустақил бўлиши оилавий зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради, шахсий ривожланиш ҳамда ўзи ва фарзандларининг келажагига ишонч билан қараш имконини беради. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ШҲТ аёллар форумида таъкидлаб ўтди.
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида илк марта тадбиркор аёллар конференцияси ўтказилди. Республика гендер комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева конференциядаги нутқида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.
“ШҲТ доирасида аёллар ҳамжамияти шаклланиб улгурган ва унда нафақат режалар, янги имкониятлар муҳокама қилинади, балки келишувлар доирасида эришилган натижалар ҳақида ҳам маълумот алмашилади.
Минтақамиз аёллари учун иқтисодий мустақиллик фаровон ҳаёт эшикларини очибгина қолмай, оилавий ва маиший зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради, касбий ўсиш ва мустақил ривожланиш, ўзи ва фарзандларининг келажагига ишонч билан қараш имкониятини беради.
Бугун мен аёллар тадбиркорлиги тилида, аёллар учун имкониятлар тилида гаплашмоқчиман ҳамда аёлларнинг муаммоларига ечим топилаётганини кўришни истардим. Ва бунда биз шахсий эркинлик ва молиявий мустақиллик йўлини танлаган минглаб аёллар билан ҳамфикрмиз”, – дея ёзди Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026