Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда балиқлар ҳам коронавирусга текширилмоқда
Сямэн шаҳрида нафақат овдан қайтган балиқчилар, балки улар тутиб келган балиқлардан ҳам COVID-19га тест олинмоқда.
Фото: AP
Хитойда денгизда тутилган балиқлардан ҳам коронавирусга тест олинади, деб хабар берди dpa агентлиги.
Сямэн шаҳри соғлиқни сақлаш департаменти вакили мазкур порт шаҳарда нафақат овдан қайтган балиқчилар, балки улар тутиб келган балиқлардан ҳам COVID-19га тест олинаётганини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, текширувлар Цзимэй район ҳокимиятининг махсус фармойишига мувофиқ ўтказилмоқда.
Хитой ҳозирда "нол даражадаги ковид" стратегиясига қатъий амал қилмоқда. Мамлакат хорижликлар учун ёпиқ. Хитойга киришига рухсат берилган хорижликлар меҳмонхонада етти кун карантинда, сўнгра эса уч кун кузатув остида бўлади. Катта шаҳарлар аҳолиси ҳар уч кунда тест топшириши лозим.
Жума куни ХХР соғлиқни сақлаш миллий комиссияси COVID-19 юқтириш билан боғлиқ 500дан ортиқ янги ҳолат аниқланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:07 / 25.02.2026
Пекин: Украинадаги уруш Хитой ва ЕИ муносабатларига халақит бермаслиги керак
19:33 / 23.02.2026
Хитой уй бозоридаги инқироз: бунга нима сабаб бўлди?
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
07:33 / 21.02.2026