Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ афғонистонликлар чегарани бузиб Ўзбекистон ҳудудига ўтди
24 нафар Афғонистон фуқароси давлат чегарасини бузиб ноқонуний тарзда Ўзбекистонга ўтган. Бу ҳақдаги ДХХ чегара қўшинлари ахбороти ЎзА саҳифаларида эълон қилинди.
Фото: KUN.UZ
«2022 йилнинг 21 август куни Сурхондарё вилоятининг «Пайғамбар ороли» ҳудудида бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб, қайиқда орол томон ҳаракатланган. Қоидабузарлар ҳудудга етиб борган Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбийларига қаршилик кўрсатган», дейилади ДХХ чегара қўшинлари ахборотида.
Ўзбекистон чегарасини бузган барча 24 киши шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган. Маълум бўлишича, чегарани бузиб ўтган афғонистонликлар Ўзбекистоннинг чегара ҳудудида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия ўсимлиги илдизини ноқонуний равишда олиб кетишни мақсад қилган.
Чегара қўшинлари ахборотига кўра, айни пайтда «Пайғамбар ороли» ҳудуди Ўзбекистон чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026