Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди янги ҳокимлар эски ҳокимнинг тадбиркорга ер бериш ҳақидаги қарорини бекор қилолмайди
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи ҳақида тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади.
«Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман – мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди», - деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади.
Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган яна бир амалиёт – тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйиш билан боғлиқ.
Маълум қилинишича, ўтган 3 йилда терговчилар томонидан аниқланган зарардан икки баробар кўп мол-мулк хатланган (1,5 триллион сўм).
Энди, ҳар бир хатловнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади. «Ўйлайманки, шундагина адолат бўлади», - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
11:19 / 21.05.2026
Сохта имзо, ҳақиқий қарз ва домино эффекти: фуқаролик ҳуқуқи нимани ҳимоя қилиши керак?
20:40 / 21.04.2026
Реновация қонуни: мулкдорлар ҳуқуқи тўлиқ таъминланадими?
22:27 / 07.04.2026