Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар берилган.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти чоғида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилгани айтилади.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашганди.
“Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати - Самарқанд декларацияси лойиҳасида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари акс эттирилган”, деди Владимир Норов.
Ҳужжатда амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар баён этилган.
ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши асосий қисми узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш кенг қамровли режаси, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик концепцияси, саноат кооперацияси дастури, “ШҲТ яхши ният элчиси” фахрий унвони тўғрисида”ги низом ва бошқа муҳим ҳужжатларни бойитишга қаратилган.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026