12:00 / 22.08.2022
5655

UZTELECOM билан фойдали дам олиш – Миср ва БААга саёҳат учун роуминг пакетлари

Фото: UZTELECOM

UZTELECOM мобил алоқа абонентларига Миср ва Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат қилишда 90 фоизгача чегирма асосида мулоқот қилиш учун бир кунлик ва бир ойлик қулай роуминг пакетларини таклиф этади.

Саёҳат мавсумига оз қолди! Шундай экан, кўпчилигимизни денгиз, соҳил ва унутилмас туйғулар кутмоқда. UZTELECOM Миср ва Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат қилувчи мобил алоқа абонентларига қулай мулоқот учун зарур ресурсларни ўз ичига олган бир кунлик ва 30 кунлик роуминг пакетларни тақдим этади.

Ҳар қандай саёҳатда ҳар биримиз яқинларимиз билан ҳеч бўлмаганда бирламчи мулоқот қилиш учун алоқада бўлишимиз керак. Кўпинча маҳаллий операторларнинг СИМ-картасини улаш қиммат ва вақт талаб этади. Энди сиз 500 МБ ва 10 дақиқалик овозли алоқани ўз ичига олган кунлик роуминг пакетини фаоллаштиришингиз мумкин. 90 фоиз чегирма билан бу опция кунига 30 000 сўмни ташкил қилади. Кундалик роуминг пакетлари автоматик узайтириш тизими бўйича ишлайди, яъни кунлик пакет фаоллаштирилганидан сўнг, пакет автоматик равишда кейинги кунга янгиланади (ҳисобда етарли маблағ бўлса). Агар сиз барча ресурсларни муддатдан аввал сарфлаб бўлсангиз, пакетни қўшимча равишда фаоллаштириш орқали ресурсларингизни янгилашингиз мумкин. Шунингдек, агарда сиз узоқроқ муддатга дам олишни режалаштираётган бўлсангиз, унда сиз учун энг яхши танлов бу бир ойлик роуминг-пакетлар: 5 ГБ мобил трафик ва 100 дақиқа овозли алоқа 90 фоиз чегирма асосида 300 000 сўмга.

Акциядаги пакетларини *188# USSD буйруғи, шунингдек MyUZTELECOM иловаси орқали фаоллаштиришингиз мумкин.

МУҲИМ! Халқаро роуминг хизматларини Ўзбекистондан кетишдан олдин фаоллаштириш зарур.

UZTELECOM билан фойдали саёҳат қилинг ва алоқада бўлинг.

Батафсил маълумот учун ҳавола

UZTELECOM - Миллий оператор

Реклама

Top