Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда Покистон томонга тасодифан ракета учишига сабабчи бўлган офицерлар ишдан бўшатилди
Офицерларнинг масъулиятсизлиги натижасида ракета тасодифан парвоз қилган.
Ҳиндистон мудофаа вазирлиги Покистон томонга тасодифан BrahMos ракетаси учишига сабабчи бўлган уч нафар офицерни ишдан бўшатди. Бу ҳақда India Today хабар берди.
Хабарда айтилишича, офицерларнинг масъулиятсизлиги натижасида ракета тасодифан парвоз қилган.
“Мазкур ҳодиса учун уч нафар офицер жавобгарликка тортилди. Улар зудлик билан хизматдан четлаштирилди", - дейилади мамлакат мудофаа вазирлиги хабарида.
Покистон армиясининг маълумот беришича, шу йилнинг 9 март куни Миан-Чанну шаҳри ҳудудига Ҳиндистон томондан ракета келиб тушган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Кейинроқ Ҳиндистон мудофаа вазирлиги Покистон томонга тасодифан ракета отилганини тасдиқлади.
BrahMos ракетаси 1998 йилда Ҳиндистон ва Россия ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026