09:42 / 23.08.2022
12165

Магистратурага қабул натижалари эълон қилинмоқда

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижалари эълон қилинмоқда. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаро аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил қилди. Шундан:

  • хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;
  • давлат стипендиантлари — 296 та;
  • кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;
  • кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;
  • кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.

Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.

Top