Ўзбекистон | 07:30 / 24.08.2022
1865
1 дақиқада ўқилади

«Ҳудудгазтаъминот» газ тақчиллиги ҳақидаги хабарларни рад этди 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида газ тўлдириш шохобчаларида тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.

Фото: Kun.uz

Ушбу хабар юзасидан «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилишича, 23 август куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилган

«Юнусобод туманидаги 6 та газ тўлдириш шохобчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган», дейилади «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.

Таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар истеъмолчилардан бошқа газ тўлдириш шохобчаларидан фойдаланиш илтимос қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид