Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистон электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати учун қанча тўлаётгани маълум бўлди
Жорий йилнинг январь-июль ойларида Тожикистон 64,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда электр энергияси экспорт қилди.
Фото: Kun.uz
Афғонистон Тожикистон электр энергиясининг асосий истеъмолчиси бўлиб, Ўзбекистонга ҳам нисбатан кичикроқ ҳажмда етказиб берилмоқда, дея хабар беради Asia-Plus.
Имзоланган келишувларга мувофиқ, Афғонистон Тожикистон электр энергиясининг ҳар киловатт-соати учун 4,67 цент, Ўзбекистон эса 2 цент тўлайди.
Ўзбекистон учун паст тариф Тожикистон Ўзбекистон табиий газини арзонлаштирилган нархда олаётгани билан боғлиқ.
Ўзбекистон июль ойи ўрталарида юридик шахслар учун газ ва электр энергияси тарифларини оширишни кейинга сурган эди.
15 июлдан бошлаб аҳоли учун электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз қолди, бироқ юридик шахслар учун нархлар ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026