Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги савдо марказларида энергияни тежаш учун эскалаторлар ўчириб қўйилмоқда
Германиядаги қатор савдо марказларида электр энергиясини тежаш учун эскалаторлар ўчириб қўйилмоқда.
Хабар қилинишича, Saturn ҳамда Galeria Karstadt Kaufhof тармоғига қарашли савдо марказлари эскалаторлар ишлашини тўхтатиб қўйишни бошлаган.
"Биз мижозларга ноқулайлик туғдирмаган ҳолда ҳамма ерда электр энергиясини тежамоқдамиз", - деди Galeria Karstadt Kaufhof тармоғи вакили.
ECE савдо гиганти ҳам эрталаб ва кечки вақтда эскалаторларни ўчириб қўймоқда.
IKEA дўконлар тармоғи вакили эскалаторларни ўчириш ва "энергияни тежашнинг бошқа йўллари"ни топиш имконияти ўрганилаётганини айтди.
Россиядан газ етказилиши тўхташи эҳтимоли сабабли Германияда қишда энергетика инқирози юз бериши тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026