Ўзбекистон | 08:07 / 27.08.2022
11501
3 дақиқада ўқилади

ЙҲХХ рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та Volkswagen Caddy харид қилинади

Volkswagen Caddy

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги АКТ вазирлиги билан биргаликда миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишда республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган Call center’ни ташкил қилади. 

Шунингдек, ИИВ “Ўзбекистон почтаси” билан биргаликда идетификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фуқаро яшаш манзилига почта жўнатмаси сифатида жўнатиш чораларини ташкил этади.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (МваФРББ) Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларидаги бўлинмалари учун 27 та Spark ва ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та Volkswagen Caddy’ни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ харид қилади.

Миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали ташкил этишни таъминлаш мақсадида МваФРББга 27 та планшет ва ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалари, ЙҲХХга 135 та планшет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ харид қилинади.

МваФРББга 27 та мутахассис ёки хизматчи сифатида шартнома асосида жалб этиладиган, ЙҲХХга ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалдаги штат бирликлари доирасида 135 та қўшимча штат бирлиги ажратилади.

Миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини самарали ташкил этиш, қўшимча тўлов эвазига сайёр давлат хизмати кўрсатишдан келадиган тушумларни кирим қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида, МваФРББ ҳамда ЙҲХХ Сайёр давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этиш жамғармалари ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид