АПЛда ўйинлар кунини «МЮ» очиб берди ва жамоанинг юлдузли хариди Каземиро, сардор Магуайр ҳамда «Наполи» ёки «Спортинг»га ўтиши айтилаётган Криштиану Роналду ўйинни захира ўриндиғида бошлади. Бош мураббий Эрик тен Ҳаг бу тактик қарор эканини айтди ва бу қарор ўзини оқлади дейиш ҳам мумкин, дебютдаёқ «Саутҳемптон» дарвозабони ва ҳимоячилари учта аниқ зарба йўлини тўсишди.
Бу эпизодлар биринчи бўлимнинг энг ёрқин лаҳзалари бўлиб қолди, аммо шунда ҳам ижобийлик топиш мумкин. Гап шундаки, «қизил иблислар» феврал ойидан буён илк бор сафар ўйинида танаффусгача дарвоза дахлсизлигини сақлай олишди. Ярим йил олдин улар Лидсдаги ўйинда сафар ўйинларидаги ғалабали серияни давом эттиришганди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида Бруну Фернандеш ҳисобни очди ва голни майдон ташқарисидаги Роналдунинг олдига чопиб бориб нишонлади. Кришнинг ўзи майдонга фақат 68-дақиқада чиқди. Каземиронинг премьераси эса 80-дақиқага тўғри келди, асосийси эса «МЮ» қаторасига иккинчи ўйинда ғолиб бўлди.
«Ливерпул» ниҳоят илк ғалабасига эришди, қизиллар аутсайдер «Борнмут»ни енга олмаганида ҳам ғалати бўлган бўларди, бу жамоа стартда ғалаба қозонган бўлса-да, «Ман Сити» ва «Арсенал»га қарши кейинги икки ўйинда жами 0:7 ҳисобида ютқазганди. «Энфилд»да меҳмонларнинг даҳшатли туши давом этди, ўтган мавсумда жами тўртта ассист муаллифи бўлган Роберто Фирмино бу ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ Эллиотга АПЛда голлари сонини очишга ёрдам берди, 28-дақиқага келиб ассистлар бўйича ҳет-трик қайд этди, кўп ўтмай ўзи ҳам дарвозани ишғол этди.
Мавзуга оид
Ван Дейк биринчи бўлимни бешинчи гол урилиши билан якунлаб берди, қизиллар бунгача бир бўлимда бундай фарқ билан устун келишмаганди, энди Ливерпулдаги ўйинни шунчаки охиригача етказиб қўйиш қолганди. Аммо Юрген Клопп жамоаси қон исини олди ва «Борнмут»ни 9:0 ҳисобида яксон этди. Қизилларда бундай ҳисобдаг ғалаба 1989 йил сентябридан буён кузатилмаганди. Клопп учун бу персонал рекорд, Фирмино эса «Ливерпул» учун голлари сонини 100 тага етказиб қўйди.
Бу вақтда Манчестерда шов-шувли сенсация рўй бераётганди, «Сити» танаффусга қадар «Кристал Пэлас»дан 2 та жавобсиз гол қабул қилиб олди. Аммо якунда лондонликлар устози Патрик Виейра барибир собиқ жамоасини ранжита олмади, ўйиндаги бурилиш эса Бернарду Силва ижросидаги соло билан бошланди, унга тўп ҳимоячига тегиб, рикошет бўлиб дарвозага боргани ҳам ёрдам берди. Шундан кейин Ҳоланднинг соати бошланди. Норвегияликнинг биринчи голи меҳмонларнинг кайфиятини тушириб юборди, кейин улар шунчаки рақибнинг тактика ўзгартиришлари қаршисида доғда қолди.
Хосеп Гвардиола ҳужумдаги футболчилар сонини оширди, Алварес қанотда ҳам, марказда ҳам очила бошлади, Кевин де Брюйне ўзининг асосий вазифаси таянч зонасини ёпишдан ташқари, ўнг қанотдан ҳужумларга ўтди. Бундай шароитда Ҳоланд осонлик билан тўпни дарвозанинг бўш бурчагига йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳет-трикдан кейин эса Гвардиола кун қаҳрамонини майдондан олиб, унга трибунада олқишлар ёғдирилишига шароит яратиб берди. Ҳоланд АПЛнинг тўрт турида олти гол уриб, «Сити» тарихидаги энг яхши мерган Серхио Агуэро йўлидан кетмоқда.
«Челси» Лидсдаги 0:3 ҳисобидан кейин ўзига кела бошлади, лекин бу сафар ҳам кўклар жамоасига осон бўлгани йўқ. Биринчи бўлим ўрталаридаёқ Галлаҳер иккинчи сариқ карточкани олиб, жамоани қийин аҳволга солиб қўйди. Бу мавсумдаги барча ўйинларда кўрсатилган учта қизил карточкадан иккитаси лондонликларга тўғри келмоқда, бир ҳафта олдинги ўйинда Кулибали ўйинни охиригача етказиб қўя олмаганди. Қолаверса, жамоа бош мураббийи Томас Тухел ҳам Антонио Конте билан можаро вақтида қизил олган. Аммо ўша ўйинларда «Челси» очко йўқотганди, бу ўйинда эса Стерлингнинг даражаси ғалабани таъминлади. Форвард дарвоза сари икки зарба йўллади ва икки гол муаллифига айланди.
Бундай реализация «Арсенал» футболчиларида бўлганида борми! «Канонирлар» «Фулҳэм» дарвозаси атрофидан кетишмади, аммо гол бўлавермади. Меҳмонлар эса ўз имкониятини кутишди. Аниқроғи жамоанинг энг яхши ҳужумчиси Митрович тўпни Габриэл Магальянесдан тортиб олди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни очди. Аммо Эдегор тезда мувозанатни тиклади, ўйин охирида эса Габриэл бурчак зарбасидан кейин ғалаба голини уриб, хатосини ювди. Микел Артета жамоаси тўрт ўйинда тўрт ғалаба билан турнир жадвалида яккапешқадамликни давом эттирмоқда.
Дибаланинг Туринга қайтиши аввалига аргентиналикка ёқимсиз ҳиссиётлар тақдим этди, «Ювентус» сафида эса Влаҳович стандарт вазиятдан ажойиб гол ура олишини кўрсатди. Сербиялик ҳужумчининг зарбаси рикошет билан дарвоза тўсини остига борди, кейин у иккинчи бор гол урилишида иштирок этди, аммо бу сафар тўп унинг қўлига теккани маълум бўлди ва видеотакрордан кейин Локателлининг голи бекор қилинди.
«Рома» биринчи бўлимда умидсиз ҳолатда эди, аммо Жозе Моуриньо танаффусда ўйинни ўзгартирадиган ўзгаришлар қилди. Португалиялик мутахассис икки футболчини алмаштирди, тактикага тузатишлар киритди ва ўйин картинаси ўзгара бошлади. Дибала эса барибир ўзи ҳақида эслатиб қўйди. Бурчак зарбаси амалга оширилганида у тўпни тўхтатмай ерга сапчитиб зарба берди, аммо бу дарвозага эмас, ҳавода тўп учун курашган Абраҳамнинг бошига борди. Дибаланинг ўзи гол муаллифи бўла олмади, аммо бу ҳаракати жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Милан» чемпионлик мавсумидан кейин ўзига ишонч билан ўйнамоқда. «Россонери» рақибни хато қилишга мажбурлаб, натижага эришишнинг ҳадисини олган. Шанба куни бошланғич таркибда дебют қилган Де Кетеларе ҳам бу ишни уддалади. Бельгиялик футболчи майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва уни жарима майдонига қадар олиб борди, у ерда эса тўпни қабул қилган Рафаэл Леау аввал рақиб дарвозабонини газонга қулатиб, кейин яқин бурчакни аниқ нишонга олди.
Иккинчи гол — Жируга хос акробатик зарба билан амалга ошди — бу ҳам «Болонья» ҳимоячиларининг қўпол хатоси натижаси бўлди. Ва бу ҳолатлар ўтган чемпионатни ёдга солмоқда. Бошқа фаворитлар йўқотишлар қилар экан («Интер» жума куни «Лацио»га ютқазганди), «Милан» барқарор ва ишонч билан ўйнамоқда ва турнир жадвалини бошқармоқда, гарчи қўшимча кўрсаткичлар эвазига бўлса-да. «Наполи» ҳам очко йўқотмасдан келмоқда.
Германия: «Бавария» очко йўқотди
Стартни муваффақиятсиз бошлаган уч жамоадан («Айнтрахт», «Лейпциг» ва «Байер») иккиси илк ғалабаларига эришиб, вазиятини ўнглади. Доимий равишда ЕЧЛ ҳудудида бўладиган «Байер» бунгача қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлганди. Аммо Майнцда Озмунни захирада қолдирган леверкузенликлар рақибни танаффусга қадар тор-мор этишди, учта голдан иккитаси қанот ҳимоячиси Фримпонг номига ёзилди. У — кутилмаган қаҳрамон бўлди, «Лейпциг»да эса яна Нкунку биринчи планда.
Биринчи гол урилишида француз футболчисига VAR ёрдамга келди, чунки арбитр «Вольфсбург» футболчиси томонидан қўл билан ўйналганини кўрмай қолганди. Доменико Тедеско ниҳоят мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади. «Боруссия» эса «Ҳерта»ни кичик ҳисобда мағлуб этди, аммо дарвозабон маҳорати бўлмаганида дортмундликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлишарди. У фақат Модестанинг бош билан йўллаган зарбаси қаршисида ожиз қолди, аммо берлинликларни ўйин охирида Рихтернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси қутқариши мумкин эди. Аммо дарвозабон Кобел меҳмонларни қутқарди, у дарвоза тўсини остидан кираётган тўпни қайтариб юборди.
Ўтган мавсумда «Боруссия» М «Бавария» учун даҳшатли тушга айланганди, жамоа бундеслига ўйинларида мюнхенликлардан тўрт очко олган ва чемпионни Германия Кубогида яксон этганди (6:0). Ўтган турда «Боҳум»ни янчиб ташлаган (7:0) Юлиан Нагельсманн жамоаси гладбаҳликларни қўрқитиши мумкин эди. Аммо меҳмонлар чемпионларнинг биринчи бўлимдаги ҳужумларига туриб беришди ва бўлим охирида Тюрамнинг голи эвазига устун ҳолда танаффусга чиқиб кетишди. Икки голи офсайд туфайли бекор қилинган Манедан фарқли ўлароқ, француз ҳужумчиси барчасини қоида бўйича қилди, у майдоннинг ўз жамоаси томонидаёқ Упамеканодан қочиб кетиб ҳисобни очди.
Меҳмонлар дарвозабони Зоммер фантастик ўйин ўтказиб, 19 сейв билан бундеслига рекордини ўрнатди. Швейцариялик посбонни фақат Сане алдай олди, у захирадан ўйинга қўшилган Мусиаланинг узатмасини шунчаки йўққа чиқара олмасди. Якунда икки жамоа ҳам мағлубиятсиз давом этадиган бўлди, аммо бу натижа кўпроқ «Бавария» учун қадрли бўлди, жамоа ҳамон пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Кун статистикаси
«Сассуоло» ҳужумчиси Пинамонте А Серияда беш жамоа сафида гол урган 1999 йилда туғилган 1-чи футболчи бўлди. У аввалроқ «Фрозиноне», «Интер», «Женоа» ва «Эмполи» учун ҳам гол урганди.
«Унион» ўз тарихида 1-марта бундеслига ўйинида олти гол урди.
5 из 19 пенальти отразил начиная с позапрошлого сезона голкипер
«Эльче» дарвозабони Бадиа сўнгги икки мавсумда ўз дарвозасига белгиланган 19 пенальтидан 5 тасини қайтарди. Ла лигада бундай муддат ичида шунча сейвни аввал фақат «Осасуна» вакили Серхио Эррера амалга оширганди, унинг дарвозасига бундай муддатда 14 бор пенальти қўйилган.
«Бавария» ҳужумчиси Маненинг 5 та голи VAR аралашувидан кейин бекор қилинди.
2020/21 йиллар мавсумидан буён «Реал Сосьедад» 16 марта 1:0 ҳисобидаги ғалабани қайд этди. Басклар топ-5 чемпионатларда бу борада фақат «Севилья»дан ортда (18).