Спорт | 11:13 / 10.11.2024
10309
16 дақиқада ўқилади

«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари

Шанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: Салоҳни тўхтатиб бўлмаяпти

«Брайтон» – «Манчестер Сити» 2:1
Голлар:
0:1 – 23 Ҳоланд, 1:1 – 78 Жоао Педро, 2:1 – 83 О`Райли.
«Брайтон» – Вербрюгген, Эступинян, Игор Жулио, ван Ҳекке, Велтман, Митома (Модер, 90), Айяри (Балеба, 46), Ҳиншелвуд (О`Райли, 57), Аденгра (Жоао Педро, 66), Уэлбек, Рюттер (Груда, 66).
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Люис, Гвардиол, Симпсон-Пюзи, Уокер, Ковачич, Матеуш Нунеш, Гундўған (Бернарду Силва, 72), Фоден, Савио (де Брюйне, 74), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Айяри (19), Люис (37), Игор Жулио (44), Симпсон-Пюзи (77), ван Ҳекке (90+10), Ҳоланд (90+10).

«Манчестер Сити» анча вақтдан бери илк бор кетма-кет уч ўйинда ютқазганди: «Тоттенҳэм»га ютқазиб (1:2) Лига кубогидан чиқиб кетди, Борнмутга сафардан кейин (1:2) АПЛдаги пешқадамликни бой берди ва Чемпионлар лигасида «Спортинг» томонидан шарманда қилинди (1:4). Аммо Брайтондаги ўйиннинг 45 дақиқасидан кейин барчаси Хосепа Гвардиола сценарийси бўйича кетаётганди, Ҳоланд барча пунктлар бўйича биринчи бўлим қиролига айланди. Биринчидан, Фоденнинг пасидан кейин ҳимоячилардан қочиб кетиб, Англия чемпионатида 75-голини урди (рекорд даражада 77 ўйинда). Иккинчидан, жарима майдони ичида «чайкалар»нинг барча футболчиларидан кўра кўпроқ тўп билан муомила қилди (5:4), кўпроқ зарба берди (6:3) фақат унинг зарбалари дарвоза соҳасига тўғри борди (3:0).

Иккинчи бўлимда эса барчаси ўзгарди. Эдерсон дарвозаси қаршисида хавфли вазиятлар кўпая бошлади. Бразилиялик посбон Ҳиншелвудга гол уришга имкон бермади, у бир неча метрдан туриб бош билан зарба берганди. Кейин эса Митоманинг оёқлари остидаги тўпни олиб қўйди, аммо ватандоши Жоао Педрога қарши ҳеч нарса қила олмади. Сентябр ойи охиридан буён жароҳат туфайли ўйнай олмаган форвард бу мавсумда грандлар бўйича мутахассисга айланган. У «МЮ» билан ўйинга қўшиб берилган бешинчи дақиқада ғалаба голини урганди (2:1), кейин эса «Арсенал» билан сафардаги ўйинда дурангни таъминлади (1:1), энди эса (дастлабки қулай имкониятини йўққа чиқарганидан кейин) гол ва «Селтик» собиқ футболчиси О'Райлига голли узатмаси билан чемпионни мағлубиятга ҳукм қилди. Ўтган йил ёзида унинг учун «Уотфорд»га қарийб 30 миллион евро тўланганди, аммо футболчи кўп жароҳат олиб ишончни оқлай олмаётганди, шанба кунги ўйинда эса у ўзига тўланган пулларни оқлади.

Қаторасига тўрт мағлубият — «Сити»нинг Гвардиола бошқаруви давридаги энг ёмон серияси. «Шаҳарликлар»да бунақаси охирги бор 16 йил муқаддам қайд этилганди, Пепда эса бундай серия 2015 йилда «Бавария»даги охирги мавсумида кузатилган. Бундан ташқари, Ҳоланднинг сеҳри иш бермай қўйди. Бунгача норвегиялик ҳужумчи гол урган ўйинларда очко олинган (+54=7). Бу сафар — илк мағлубият ва бу рақобатиларга имкон беради.

Эътиборли жиҳати, кўплаб статистика ресурслари Гвардиола бундан олдин кетма-кет тўрт бор ютқазмаганини ёзишди. Ҳатто Пепнинг ўзи ҳам алам билан барча нарса қачондир биринчи бор содир бўлиши ҳақида ҳазил қилди. Аммо айримлар «Бавария» билан ҳам шундай серия бўлганини эслатишди. Бунда чалғитувчи омил шундаки, мюнхенликлардаги нохуш оралиқ пеналтилар сериясидаги мағлубиятни ҳам ўз ичига олади, одатда бундай ўйинлар дуранг ҳисобда якунланган деб ҳисобланади.

«Ливерпул» – «Астон Вилла» 2:0
Голлар:
1:0 – 20 Нуньес, 2:0 – 84 Салоҳ.
«Ливерпул» – Келлеҳер, Робертсон, ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд (Брэдли, 25), Мак Аллистер (Эндо, 87), Гравенберҳ, Жонс (Собослаи, 65), Диас, Салоҳ, Нунес (Гакпо, 65).
«Астон Вилла» – Мартинес, Дин (Матсен, 74), Пау Торрес, Диего Карлос, Конса, Тилеманс, Онана (Камара, 74), Рэмзи (Макгинн, 45+2), Бэйли (Филоджин-Байдейс, 65), Роджерс, Уоткинс (Дуран, 65).
Огоҳлантиришлар: Роджерс (34), Тилеманс (45+3), Камара (76).

«Ливерпул» эса «Сити»нинг совғасидан фойдаланиб, «Астон Вилла»ни «Энфилд»да қаторасига тўртинчи бор мағлуб этди. Биринчи гол бирмингҳемликларнинг бурчак зарбасидан кейин бошланган ҳужумда урилди, бунда арбитр Бэйлига қизил карточка кўрсатишга шошилмай, эпизодни охиригача ўйнаб қўйишга имкон берди. У яккама-якка вазиятга чиқиб бора    тган Салоҳни йиқитди, аммо тўп Нунесга бориб тушди ва форвард ўз голи билан амалда қизил карточкани бекор қилди. Уругвайлик ҳужумчи эса кейинги ҳужумлардан бирида ўта қулай позициядан хато зарба йўллаб, ҳисобни ишончли кўринишга келтира олмадию Шундан кейин биринчи бўлим охирида Келлеҳер икки бор «иккинчи қават»даги ҳужумлар вақтида қаҳрамонлик кўрсатишига тўғри келди. Натижада ўйин тақдири фақат охирги дақиқаларда ҳал бўлди. Бу сафар Салоҳга ҳеч ким ета олмади, у тўп узатиш учун бир неча манзилга эга бўлганига қарамай, дарвозабонни яқин бурчакка йўллаган зарбаси билан доғда қолдирди. Мисрлик ҳужумчи топ-5 лигаларда голлар сони бўйича ҳам, голли узатмалар сони бўйича ўнликка биринчи бўлиб етган (10+10) футболчига айланди, у қаторасига тўртинчи мавсумда шундай сермаҳсуллик намойиш этмоқда, Арне Слот жамоаси эса «Ман Сити»дан беш очкога ўзиб кетди.

Италия: «Милан» — чайқалмоқда

«Каляри» – «Милан» 3:3
Голлар:
1:0 – 2 Дзортеа, 1:1 – 15 Рафаэл Леау, 1:2 – 40 Рафаэл Леау, 2:2 – 53 Дзаппа, 2:3 – 69 Абраҳам, 3:3 – 89 Дзаппа.
«Каляри» – Шерри, Ауджелло, Луперто, Паломино (Ветеска, 74), Дзаппа, Дейола, Макумбу (Марин, 79), Дзортеа (Лападула, 79), Виола (Гаэтано, 73), Лувумбу, Пикколи (Паволетти, 79).
«Милан» – Менян, Тео, Павлович, Тиав, Эмерсон (Томори, 81), Рейндерс, Фофана, Пулишич (Муса, 82), Рафаэл Леау (Окафор, 82), Чуквуэзе (Лофтус-Чик, 65), Камарда (Абраҳам, 66).
Огоҳлантиришлар: Фофана (61), Тео (90+1).

«Милан» бу мавсумда беқарорлик намойиш этмоқда. Бир ҳафта ичида Паулу Фонсекав жамоаси аввалига «Наполи»га иложсиз ҳолатда ютқазди (0:2), «Монца» билан қийин ўйин ўтказди (1:0), кейин эса «Сантяго Бернабеу»да ҳақиқий концерт қўйди ва «Реал»ни нокаутга учратди (3:1). Сардиниядаги ўйин дебютида тезкор гол ўтказиб юборилди, кейин эса — Рейндерс шедевр пас берди ва тўпни ҳимоячилар ортига ташлаб берди, ниҳоят бошланғич таркибга қайтган Рафаэла Леау ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим охирида Менян мураккаб зарбани қайтарди, бир дақиқа ўтиб Фофана ҳам ажойиб пас билан Леауни яккама-якка вазиятга чиқарди ва у А Сериядаги 50-голини урди.

Аммо «Милан» шу куни португалиялик ҳужумчи каби юқори формада эди. Иккинчи бўлим бошида ҳисоб 2:2 кўринишига келиши — ўйин мантиғига тўла мос эди. Россонериларда эса ўйинчи алмаштиришлар иш берди. Пулишичнинг зарбасини дарвозабон тўсди, аммо тўп Абраҳамнинг оёқлари остига келиб тушди. Фақат бу гол меҳмонларга ҳеч нарсани кафолатламасди ва якунда Дзаппа ҳаводаги тўпни тўсин ортидан йўллаб, ўйин қаҳрамонига айланди.

«Ювентус» – «Торино» 2:0
Голлар:
1:0 – 18 Веа, 2:0 – 84 Йилдиз.
«Ювентус» – Перин, Камбязо, Калулу, Гатти, Савона (Данило, 87), Тюрам, Локателли, Копмейнерс, Веа, Йилдиз (Маккенни, 86), Влаҳович (Франсишку Консейсау, 73).
«Торино» – Милинкович-Савич, Мазина, Коко, Валюкевич (Войвода, 64), Лазаро (Карамо, 82), Педерсен (Соса, 75), Илич (Гинейтис, 46), Риччи (Нджи, 64), Линетти, Санабрия, Влашич.
Огоҳлантиришлар: Лазаро (57), Валюкевич (59), Коко (80), Копмейнерс (90+1).

Мавсум стартида «Торино» сенсацин равишда пешқадам бўлиб олганди, аммо Турин дербисигача Паоло Ваноли шогирдлари ўзи учун одатий бўлган ўн биринчи ўрингача тушиб кетишди. Ўйин кутилганидек бошланди, биринчи гол — Камбиязонинг хизмати билан урилди. Бянконерилар латерали майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, уни жарима майдонига қадар олиб борди ва унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди, қайтган тўпга эса Веа етиб келди. Ушбу америкалик сўнгги тўрт турда тўрт голли ҳаракат содир этди (3+1), бу А сериядаги олдинги 34 ўйинидагидан яхшироқ.

Иккинчи голли комбинация эса ўйин безагига айланди. Унда барчаси чиройли эди — ўйиндан олдин октябр якунларига кўра «Юве»нинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган Франсишку Консейсаунинг узатмаси ҳам, Кенан Йилдизнинг йиқила туриб олис бурчак томон зарбаси ҳам. Туркиялик 19 ёшу 189 кунлигида Турин дербиларида гол урган энг ёш учинчи футболчига айланди. Бунгача ундан ёшроқ гол муаллифлари — 1934 йилги жаҳон чемпиони Феличе Борел (1932 йил) ва Бруно Николе (1958 йилда) бўлганди. Ҳозирги «Юве» эса ҳозирча учинчи ўринга кўтарилди ва якшанба куни «Аталанта», «Фиорентина» ҳамда «Лацио» қандай жавоб қилишини кутади.

Германия: Энди «Байер» охирги дақиқаларда гол ўтказмоқда

«Санкт-Паули» – «Бавария» 0:1
Гол:
0:1 – 22 Мусиала.
«Санкт-Паули» – Васил, Ритцка, Салиакас, Метс, Вал, Смит, Афолайян (Вагнер, 74), Бухалфа, Ирвайн, Гилавоги, Эггештайн (Алберс, 81).
«Бавария» – Нойер, Дэвис, Ким Мин Жэ, Упамекано, Геррейру (Лаймер, 70), Горетцка (Палиня, 82), Киммиҳ, Коман (Гнабри, 69), Мусиала, Сане (Олисе, 82), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Гилавоги (64), Салиакас (66), Ким Мин Жэ (66), Блессин (67), Лаймер (90+2).

Ички ареналарда барчани йирик ҳисобдаги ғалабаларига ўргатиб қўйган «Бавария» Ҳамбургда камтарлик қилди. Аммо Мусиаланинг бир голи эстетика нуқтайи назаридан уч-тўрт оддий голга тенг келади. Рақиб ҳудудида тўп учун кураш олиб брган мюнхенлик яримҳимоячи 25 метр масофадан шундай траектория бўйича зарба бердики, тўп аввал тўсинга, кейин дарвоза тўрига бориб тушди. Меҳмонлар шу гол билан чекланди ва гол сермаҳсуллик бўйича янги рекорд ўрнатилмади. Аммо дастлабки ўн турдаги 26 очко — «Бавария» тарихидаги энг яхши график. Венсан Компанигача бундай ритмда 1968 йил Бранко Зебец ҳам шундай старт қилган, 2013 йилда эса югослав мутахассиснинг натижасини Хосеп Гвардиола такрорлаганди. «Лейпциг» ва Менхенгладбаҳнинг «Боруссия» ўртасида голсиз дуранг қайд этилгач, «Бавария»нинг иккинчи ўрин билан фарқи беш очкога етди.

«Боҳум» – «Байер» 1:1
Гол:
0:1 – 18 Шик, 1:1 – 89 Мийоси.
«Боҳум» – Древес, Ҳолтманн (Гамбоа, 69), Пасслак (де Вит, 78), Виттек, Медич, Эрманн, Брошински (Мийоси, 69), Сиссоко, Лосилла (Дашнер, 69), Беро, Ҳофманн.
«Байер» – Градецки, Инкапиэ, Та, Тапсоба, Виртц, Ҳофманн (Телла, 64), Грималдо, Фримпонг (Алеиш Гарсия, 87), Жака, Андрих, Шик (Бонифасе, 77).
Огоҳлантириш: Шик.

Аввалига уйда «Бавария»дан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган, кейин Франкфуртда «Айнтрахт» томонидан тор-мор этилган (2:7) «Бохум» «Байер» билан ўйинда тезкор гол ўтказганидан кейин мухлислар навбатдаги йирик мағлубиятга тайёрлана бошлади. Вирц кесувчи паси билан ҳимоячиларни доғда қолдирди ва Шик ҳужумни ажойиб якунлаб леверкузенликларнинг чемпионлик мавсумини ёдга солиб юборди. Ўша шонли даврдан фарқли жиҳати — ҳужумчилардаги қотиллик инстинкти ва сўнгги дақиқалардаги сеҳр қаергадир йўқолиб қолганида. Бунгача Хаби Алонсо жамоаси ўйин тақдирини сўнгги дақиқаларда ўз фойдасига ҳал қилиб келган бўлса, энди ўйиннинг охирги қисмида гол ўтказиб, очко йўқотмоқда. Икки тур олдин 90-дақиқада «Вердер» устидан ғалаба бой берилганди (2:2). Энди қўшимча вақтда Мийоси ўткир бурчакдан гол урди. Бу ўйинлар оралиғида эса «Штутгарт» билан голсиз дуранг қайд этилди, амалдаги чемпион кучли тўртликдаги ўрнини фақат қўшимча кўрсаткичлар эвазига сақлаб қолмоқда. Ўн тур давомида «Байер» ўтган мавсумдагидан кўпроқ очко йўқотди (12 га қарши 13).

«Майнц» – «Боруссия» Д 3:1
Голлар:
1:0 – 36 Ли Жэ Сон, 1:1 – 40, пеналти Гирасси, 2:1 – 45+3 Буркардт, 3:1 – 54 Небел.
«Майнц» – Центнер, Кор, Белл, да Кошта (Видмер, 81), Ли Жэ Сон, Небел (Хон Хен Сок, 85), Мвене, Амири, Сано, Каси, Буркардт.
«Боруссия» Д – Майер, Рюэрсон (Кабар, 74), Шлоттербек, Жан, Гросс, Нмеча (Люрс, 59), Брандт (Кэмпбелл, 74), Забитцер, Гиттенс (Мален, 59), Байер (Ян Коуто, 59), Гирасси.
Огоҳлантиришлар: Шлоттербек (28), Небел (32), Кор (45), Центнер (86).
Четлатиш: Жан (27).

Нури Шаҳин «Боруссия» ҳайратланарли даражада парадоксал мавсум ўтказмоқда. Бир томондан, дортмундликларнинг собиқ футболчиси мавсумни барча турнирлар доирасидаги кетма-кет етти уй ғалабаси билан бошлаб, клуб рекордини ўрнатди. Бошқа томондан — «асаларилар» бундеслига доирасида сафар учрашувларида қийналмоқда. Бременда «Вердер» билан дуранг ўйнаганидан кейин — «Штуггарт», «Унион» ва «Аугсбург»дан мағлуб бўлди. Майнцда ҳам вазият ўнгланмади, биринчи бўлим ўрталарида Эмре Жан қизил карточка олиши ўйин тақдирини ҳал қилди. Мезбонларнинг биринчи голига Гирасси пеналтидан жавоб қайтарди, аммо танаффус арафасида мезбонлар сондаги устунликни ҳисобдаги устунликка айлантирди, танаффусдан кейин — орадаги фарқ яна биттага оширилди. Бундай беқарорлик билан «Боруссия» яна еврокубоклар зонасидан ташқарида қолиши мумкин.

Кун статистикаси

2,02 — «Реал» форварди Килиан Мбаппе xG бўйича шундай кўрсаткични голга айлантира олмаган. Ла лигада бундан ёмонроқ кўрсаткич фақат «Бетис» вингери Эззалзули томонидан қайд этилган.

«Трабзонспор»нинг босниялик яримҳимоячиси Вишча Туркия суперлигасида 100 гол урган 4-легионерга айланди.

«Милан» сўнгги икки мавсум давомида А серия ўйинларида дастлабки ўн беш дақиқаликда 10 гол ўтказиб юборган.

«Монако» лига 1 доирасидаги сўнгги 12 та сафар учрашувидан ўнтасида ғалаба қозонди.

«Нант» ҳисобда олдинда борган ўйинларида 12 очко йўқотди. Бу француз чемпионатидаги энг ёмон кўрсаткич.

«Брентфорд» форварди Висса АПЛда 2024 йилда ўйиндан 15 гол урди. Конголик ҳужумчи пеналтидан урилган голлар ҳисобланмаган ҳолатда фақат Ҳоланддан (19) ортда.

Лига 1 ўйинларида Клеман Тюрпен 97 бор пеналти белгилаган. Сўнгги 30 йилликда бу кўрсаткич бўйича у фақат Руди Букедан ортда (99).

 

Мавзуга оид