11:26 / 29.08.2022
4660

АЭХА делегацияси Запорижжя АЭСга йўл оляпти

Европадаги энг йирик атом электр станцияси ўққа тутиляпти. Мутахассислар бунинг оқибатида Чернобилга ўхшаш ядровий авария бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Фото: dpa

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) экспертлар делегацияси яқинда ўққа тутилган Запорижжя атом электр станциясига (ЗАЭС) йўл олди. «Кун келди. АЭХАнинг қўллаб-қувватлаш ва ёрдам миссияси йўлда. Биз Украина ва Европадаги энг йирик ядровий объект хавфсизлигини ҳимоя қилишимиз керак. Мен ушбу ҳафта ЗАЭСга етиб келадиган миссияни бошқариш имкониятидан фахрланаман», деб ёзди АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси 29 август, душанба куни Twitter’даги микроблогида.

Сўнгги ҳафталарда ЗАЭС ҳудуди қайта-қайта ўққа тутилди. Украина ва Россия бунда бир-бирини жавобгар деб биляпти. Ўққа тутилиши Запорижжяда Чернобилга ўхшаш ядровий фалокат содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Запорижжя АЭСда олтита ядровий реактор мавжуд. Бу - Европадаги энг йирик атом электр станцияси. 

Украина хабарларига кўра, 25 август куни навбатдаги ўққа тутилиши натижасида ЗАЭС тарихда биринчи марта тармоқдан бутунлай узилиб қўйилган. Эртаси куни электр таъминоти тикланди. Украинанинг «Энергоатом» оператор компанияси ҳодиса сабабини «тажовузкорнинг ҳаракатлари», яъни Россия армияси билан боғлиқ деб атади. 

Запорижжя атом электр станцияси 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яримороли яқинида жойлашган. «Энергоатом» Россия ЗАЭСни Қрим электр тармоғига улашни режалаштираётганидан хавотирда. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top