Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Гутерриш ядровий синовларни тақиқлашга чақирди
Ядро қуроли на ғалабани, на хавфсизликни кафолатламайди, деди Антониу Гутерриш. У жаҳон ҳамжамиятини ядровий синовларга абадий чек қўйишга чақирди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон ҳамжамиятини ядро қуролидан воз кечишга чақирди. «Ядро қуроллари узоқ вақтдан бери дунёни гаровда ушлаб турибди. Бу ҳалокатли қурилмалар на ғалабани, на хавфсизликни кафолатламайди. Келинг, ядро синовлари абадий тўхтаб қолишига, ядро қуроли эса тарихнинг бир қисмига айланишига ишонч ҳосил қилайлик», - деб ёзди у 29 август, душанба куни Twitter’даги микроблогида.
Аввалроқ Қўшма Штатлар БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ)ни кўриб чиқиш конференциясини бузганликда Россияни айблаб, Москвани якуний ҳужжатни «бемаъни блоклашда» айблаган эди. «Кўп ҳафталар давом этган шиддатли, аммо самарали музокаралардан сўнг, Россия якка ўзи якуний ҳужжат бўйича консенсусга тўсқинлик қилишга қарор қилди», деди АҚШ Давлат департаменти вакили.
Конференция иштирокчилари Запорижжя АЭС ҳудудидаги жанговар ҳаракатлардан жиддий хавотир билдирган ва Украина томонидан ЗАЭС устидан назорат йўқотилган ҳамда у билан боғлиқ хавфсизликка таҳдидларни танқид қилган ҳужжатнинг қисмлари Россияни қониқтирмади.
ЗАЭС кўп кундан бери ўққа тутиляпти. Россия ва Украина содир бўлаётган воқеалар учун бир-бирини жавобгар деб ҳисоблайди. АЭХА делегацияси Запорижжя АЭСни текшириш учун Запорижжяга жўнаб кетмоқда.
Мавзуга оид
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
08:40 / 27.02.2026
Женевада Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар якунланди
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
08:43 / 12.01.2026