Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинада номаълум вирусдан бир киши вафот этди ва тўрт киши шифохонага ётқизилди
Барча беморларда икки томонлама зотилжам кузатилмоқда. Текширувларда уларнинг коронавирус, А ва B гриппи, хантавирус ва бошқа инфекциялар билан зарарланмаганлиги маълум бўлди.
Аргентинанинг Тукуман провинциясида номаълум вирусдан бир киши вафот этди ва тўрт киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда регион соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, шифохонага ётқизилганларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Барча беморларда икки томонлама зотилжам кузатилмоқда.
Текширувларда уларнинг коронавирус, А ва B гриппи, хантавирус ва бошқа инфекциялар билан зарарланмаганлиги маълум бўлди.
«Улардаги касаллик сабаби аниқланмади ва ўрганилмоқда», — деди соғлиқни сақлаш вазири Луис Медина Руис.
Ҳозирда вируснинг келиб чиқиши аниқланмоқда ва сув ҳавзалари ҳамда ҳаво ҳолати текширилмоқда. Беморлардан олинган таҳлил натижалари бир неча кундан сўнг маълум бўлиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
23:11 / 22.06.2026
Месси - жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
18:49 / 06.05.2026
Круиз лайнерда тарқалган ҳантавирус. Нималар маълум?
21:31 / 08.04.2026