19:00 / 31.08.2022
8913

Mobiuz Тошкентда 5G’ни ишга туширмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Mobiuz юқори тезликдаги бешинчи авлод интернетини тақдим этмоқда.

Фото: Mobiuz

Mobiuz мобил оператори ўз абонентлари ва аҳолини технологик ютуқлар билан хурсанд қилишда давом этади. Зеро, компаниянинг мақсади илғор ечимларни жорий этишда биринчилар қаторида бўлишдир.

Mobiuz’нинг тижорий 5G тармоғи бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг бешта туманидаги саккизта жойда ишга тушмоқда. Бу орқали Mobiuz мамлакатимиз пойтахтини бешинчи авлод тармоғи билан ҳозирги кунда энг кенг қамраб олган илк операторга айланмоқда.

Хусусан, 5G’дан қуйидаги жойларда фойдаланиш мумкин:

  • Миробод тумани, Ойбек метро бекати атрофида, шунингдек, “Похтахт” савдо маркази (Бродвей) ҳудудида;
  • Мирзо Улуғбек тумани, “Le Grand Plaza” меҳмонхонаси (собиқ «Тата») атрофида;
  • Юнусобод тумани, Mobiuz Марказий офиси ҳудуди, шунингдек, «Похтахт» бизнес маркази атрофида;
  • Шайхонтоҳур тумани, «Fleshka» (Малика) савдо мажмуаси ҳудудида;
  • Чилонзор тумани, Чилонзор Буюм Бозори бозори ҳудуди (Ипподром) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети атрофида (Tashkent City, Бешёғоч).

Келаси бир ой ичида Тошкентнинг яна бир қанча жойларида 5G станциялари ўрнатилади.

«5Gдан фойдаланиш» хизматини фаоллаштириш учун абонентлар тармоқ қамрови ҳудудларида *223*1# USSD-буйруғини теришлари керак. Тармоқ фақат 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган ва қурилма дастурий таъминоти ишлаб чиқарувчиси томонидан рухсат берилган қурилмаларда ишлайди.

Бешинчи авлод тармоғининг имкониятларидан икки усулда фойдаланиш мумкин:

  • 75 минг сўмга 50 000 МБлик махсус 5G тўпламини улаш орқали (*225*50000#). Бундай ҳолда, мобил интернет тезлиги 1 Гбит/с гача бўлади;
  • махсус тўплам уламасдан туриб фойдаланганда мобил интернет тезлиги 300 Мбит/с гача бўлади.

“5G таянч станциялари Тошкент шаҳрида бир йил аввал ўрнатилганди. Компаниянинг етти йиллиги муносабати билан ўтган йилнинг 1 декабрида тармоқ синов тариқасида ишга туширилган эди. Кейинчалик тижорий фойдаланишга топшириш учун зарурий тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунга келиб, тармоқларимиздан фойдаланаётган абонентларнинг 5G қурилмалари сони етарлича даражага келди. 5G’ни ишга тушириш – Mobiuz фаолиятидаги муҳим қадамлардан биридир. У Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорларимиз билан инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунасидир. Келгусида бешинчи авлод тармоғимиз сезиларли даражада кенгайиб, янги ҳудудларни қамраб олади”, — дейди Mobiuz Бош директорининг техника ва АТ бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонов.

5G тармоғини қуриш ва синовдан ўтказиш жараёнини ушбу видеода кўриш мумкин: (ҳавола).

Реклама ҳуқуқи асосида

Top