Ўзбекистон ва Беларус президентлари ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Беларусь раҳбари Шавкат Мирзиёев ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан муборакбод этди, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади. Ўзбекистон президенти, ўз навбатида, Беларус президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар олий даражадаги келишувлар амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон-Беларус муносабатларида юксак даражага эришилганини таъкидлади.
Ўтган йилда товар айирбошлаш 44 фоизга, жорий йил етти ойида яна 12 фоизга ошди. Ўтган ҳафта Минск шаҳрида қўшма ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.
Иқтисодиёт турли тармоқларига доир ишлаб чиқилаётган йирик кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Давлат раҳбарлари фаол маданий-гуманитар алмашинув дастурларини давом эттириш лозимлигини таъкидлади.
Минтақавий кун тартиби, жорий йил сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
18:36 / 15.11.2024
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган
21:17 / 14.11.2024
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
16:20 / 14.11.2024
“Иқлим ўзгариши муаммоларини айниқса Марказий Осиёда ўткир ҳис қиляпмиз” — Шавкат Мирзиёев
14:37 / 13.11.2024