Ўзбекистон | 18:41
1278
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазирини қабул қилди

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 24 феврал куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларус бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликда, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада юқори даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш 25 фоизга ўсиб, қарийб 1 миллиард долларга етди. Етакчи компанияларнинг устувор тармоқлардаги кооперацияси кенгайиб бормоқда.

Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали иқтисодий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид