Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Қозоғистондан 1,5 млн тонна буғдой олиб келинди
Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистонга 2022 йил январь-июль ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, маҳсулотлар ҳажми бўйича буғдой етакчилик қилмоқда – 1,5 млн тонна.
Шунингдек, 218,3 минг тонна буғдой уни ва 47,3 минг тонна арпа олиб кирилган.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- ўсимлик ёғи – 45,9 минг тонна;
- маккажўхори – 33,6 минг тонна;
- маргарин маҳсулотлари – 25,8 минг тонна;
- картошка – 23,5 минг тонна;
- қорамол гўшти – 9,1 минг тонна;
- сут маҳсулотлари – 3 минг тонна;
- қандолат маҳсулотлари – 1,6 минг тонна.
Мавзуга оид
20:23 / 31.03.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
07:17 / 25.03.2026
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
08:51 / 24.03.2026