“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Шўртан” регионидаги конларда табиий газ қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида бўлди.
Ушбу ташриф давомида “Шўртан” конида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишилди.
Жумладан, табиий газ таркибидан технологик сув ва механик бирикмаларни ушлаб қолиш ва табиий газ қазиб олиш барқарорлигини ошириш мақсадида 3-сонли газни йиғиш жойида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, қисқа муддатда Газни бирламчи тайёрлаш қурилмаси ҳамда “Шўртан” конидаги қувурларда газ сиқилиб қолишнинг олдини олиш мақсадида 4-сонли газ йиғиш пунктида қўшимча д-426мм бўлган 8,8 км газ қувури қуриб ишга туширилган эди.
“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати ва қазиб чиқаришдаги ўзгаришлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан ишга туширилган Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини барча технологик кўрсаткичларини рақамлаштириш доирасида диспетчерлик марказига улаш ва табиий газ ҳажмларини онлайн назорат қилиш юзасидан ишларни ташкил этиш масаласида топшириқлар берилди.
Шундан сўнг “Шўртан” конининг чуқур қатламлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “ишчи гуруҳ” коннинг “Терриген-юра” қатламини ўрганиш билан нефт-газ захираларини ўстириш бўйича бурғилаш ишлари бошланган “Терриген-1” излов-қидирув қудуғида бўлди.
“Шўртан” ҳудудидаги конлар, хусусан “Шўртан” кони Шўртан газ-кимё мажмуаси ва ушбу комплекс базасида янгидан ишга туширилаётган GTL заводининг ҳам хомашё базаси ҳисобланади.
Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида “Шўртан” конида 3D сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб олинган натижалар таҳлили асосида ушбу “Терриген-1” қудуғини бурғилаш ишлари бошланган.
Шу билан бирга “Шўртан” конидаги бурғилаш ишлари олиб борилаётган 370-, 374-сонли янги ишлатиш қудуқларини бурғилашдан сўнг ўзлаштириш ва қудуқларни ишлаб чиқаришга қўшиш жараёнлари билан танишди.
Ўрганишлар давомида пудратчи бурғилаш ташкилотлари ва тегишли департамент бошлиқлари билан конларда ва янги майдонларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш ва мураккаб таъмирлаш ишлари муаммоли масалалар муҳокама қилиниб ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Бошқарув раиси вахта услубида ишлаётган ишчи-ходимлари билан суҳбатлашиб, уларга ҳар доим ёрдамга тайёр эканини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳудудидаги конлар ва қудуқларда қазиб чиқариш ҳолати ўрганилиши давом этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024