Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда хорижлик IT-мутахассисларга рўйхатдан ўтмасдан яшаш ва ишлашга рухсат берилди
Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Молдова ва россиялик рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритадиган мутахассислар Digital nomad мақомини олиши мумкин.
Фото: REUTERS / STEVE MARCUS
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси Қирғизистонга кўчиб келган чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган мутахассис шахсларга "рақамли кўчманчи" (Digital nomad) мақомини бериш тўғрисидаги вақтинчалик қоидани қабул қилди.
Қайд этилишича, Digital nomad мақоми қатор мамлакатлар фуқароларига Қирғизистонда рўйхатдан ўтмасдан ва тегишли рухсатномаларсиз яшаш ва ишлаш имкониятини беради.
"Дунёда "рақамли кўчманчилар" тенденцияси ўсиб бормоқда. Ишлаши учун фақат компютер ва тезкор интернет кифоя бўлган одамлар дунёнинг исталган мамлакатида туриб ишлаши мумкин. Пандемия даврида масофадан ишлаш амалиёти офисда ишлаши шарт бўлмаган мутахассислар кластерини шакллантирди. Уларнинг кўпчилиги бир неча компанияда ишлайди", - деди Қирғизистон иқтисодиёт ва тижорат вазири Данияр Амангелдиев.
Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Молдова ва россиялик рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритадиган мутахассислар Digital nomad мақомини олиши мумкин.
"Қирғизистон "рақамли кўчманчилар" ишлаши учун қулай мамлакатга айланиши мумкин. Бу мамлакатнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш, инвестициявий истиқболи ва янги иш ўринлари яратиш нуқтаи назаридан фойдали ҳисобланади. Мазкур қоида "рақамли кўчманчилар"нинг давлат билан муносабатларини тартибга солади ва осонлаштиради", - деди Қирғизистон иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги бизнес муҳит бошқармаси бошлиғи Муса Катаганов.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026