Ўзбекистон | 07:41 / 31.08.2022
2600
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 4 та кўчада транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Жорий йил 31 август куни Ўзбекистон давлат мустақиллиги ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли пойтахтнинг Янги Ўзбекистон, Махтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18:00 дан 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид