Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия янги конституцияга муҳтожлигини айтди
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ҳозирги конституцияси 1982 йилда қабул қилинган ва қатор тузатишлар киритилишига қарамасдан, бугунги замон талабларига жавоб бермайди.
Туркияда охирги 20 йил давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ҳозирги конституцияси 1982 йилда қабул қилинган ва қатор тузатишлар киритилишига қарамасдан, бугунги замон талабларига жавоб бермайди.
Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси ўтган йили мамлакат конституцияси лойиҳасини тайёрлагани, аммо ташаббус бошқа сиёсий кучлар томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаганини айтди.
«Биз қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасмиз ва бу долзарб мавзуни яна кўтарамиз», - деди Туркия президенти.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026