Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Божхона қиймати» интерактив хизмати жорий этилади
“Божхона қиймати” интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Божхона қиймати” интерактив хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти, “Божхона қиймати” интерактив хизматига жойлаштириладиган божхона юк декларацияси маълумотлари рўйхати тасдиқланади.
Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда божхона қиймати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини назарда тутувчи “Божхона қиймати” интерактив хизматини ишлаб чиқади ва ишга туширади.
Қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ интерактив хизмат Давлат божхона қўмитаси сайти орқали автоматик тарзда реал вақт режимида кўрсатилиши таъминланади.
Интерактив хизмат кўрсатилиши ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади. Интерактив хизматдан фойдаланганлик учун йиғимларни электрон тарзда тўлаш имконияти яратилади.
Белгилаб қўйилишича, “Божхона қиймати” интерактив хизмати доирасида ахборот реал вақт режимида тақдим этилади, “Божхона қиймати” интерактив хизмати базаси маълумотлари ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилиши ҳамда ишончлилигини таъминлаш учун Божхона қўмитасига жавобгарлик юкланади.
Мавзуга оид
13:32 / 21.02.2026
Энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади
13:22 / 03.03.2025