Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тикланиш жамғармасидан Сурхондарё ҳокимлигига ажратилган пулни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилади
Президентнинг “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ўзгартиришлар киритилади.
Тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, Сурхондарё вилояти инвестициявий жозибадорлигини ошириш, ташқи савдони ривожлантириш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсад қилинган.
Президентнинг “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда ажратилган маблағларни қайтариш муддатини 1 йилга узайтириш;
- кредитни қайтариш прогноз жадвалини қайта тасдиқлаш.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фармондан келиб чиққан ҳолда кредит шартномаси шартлари қайта кўриб чиқилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026