Тошкент вилоятида Nexia-2 ариққа тушиб кетди, Наманганда Nexia ва Damas тўқнашди
Ижтимоий тармоқларда Термиз—Тошкент йўналишидаги магистрал йўлда даҳшатли автоҳалокат рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат 2 сентябр куни соат тахминан 12:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 829-километрида содир бўлган. Бекобод туманида яшовчи С.Д. исмли ҳайдовчи (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-2 автомобилида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Зангиота туманида яшовчи Б.Х. (1984 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-3 автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Ушбу ЙТҲ натижасида иккала автомобил ҳайдовчилари тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман марказий шифохонасига олиб кетилган.
Тошкентда 2 та Spark ва Mercedes-Benz 220 тўқнашуви
Тошкентнинг Юнусобод туманида 2 та Spark ва Mercedes-Benz 220 иштирокида ЙТҲ юз берди.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 3 сентябр куни соат 14:00 ларда Темур Малик кўчасида содир бўлган.Бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Н.Х. бошқарувидаги Spark, Р.Ш. бошқарувидаги Mercedes-Benz 220 ва Л.У. бошқарувидаги Spark урилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманганда Nexia ва Damas тўқнашди
Наманган вилоятининг Наманган туманида Nexia ва Damas тўқнашди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомашина техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
«Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёр ҳолда, қоидаларга амал қилиб ҳаракатланишни сўраб қолади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади
12:02 / 30.12.2024
Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди
18:48 / 27.12.2024
Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди
13:50 / 27.12.2024