Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа экканини ўрмоқда – Эрдўған
Ражаб Тоййиб Эрдўған Европадаги энергетика инқирозига ана шундай изоҳ берди.
Фото: Getty Images
Туркия Болқонда тинчлик ва барқарорлик бўлиши тарафдори, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарадан Сараевога учиб кетиши олдидан ўтказилган брифингда.
Туркия президенти Болқонга ташрифи доирасида Босния ва Ҳерцеговина, Сербия ва Хорватияда бўлади.
«Анқара Болқон регионида хавфсизлик ва тинчликка ҳисса қўшиш, бу мамлакатларнинг Евроатлантика тузилмасига қўшилишини қўллаб-қувватлашда давом этади», - деди Эрдўған.
Европадаги энергетика инқирозига изоҳ бераркан, Туркия президенти «Европа экканини ўраётгани»ни айтди.
«Европанинг жаноб Путинга нисбатан позицияси ҳамда киритилган санкциялар жавоб реакциясига олиб келди. Россия раҳбари «Сизлар бундай қилсангиз, мен ҳам худди шундай қиламан» деди. Путин ихтиёридаги барча восита ва қуроллардан фойдаланмоқда. Булар ичида энг асосийси – табиий газ. Афсуски, биз бундай бўлишини истамагандик, аммо Европада нимага эга бўлсак, шунга эга бўлиб турибмиз», - деди Эрдўған.
Европани оғир қиш кутиб турибди. Туркияда газ масаласида муаммо йўқ, деди у.
Мавзуга оид
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
14:28 / 20.02.2026
АҚШ Европада цензурани четлаб ўтиш учун онлайн-портал ишлаб чиқмоқда
13:42 / 16.02.2026