Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норов Жосеп Боррел билан учрашди
Европа иттифоқи олий вакили билан учрашув бўлиб ўтди.
2022 йил 6 сентябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги долзарб масалалари, уларни янада фаоллаштириш ва амалий мазмун билан бойитиш муҳокама қилинди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга пухта ва сифатли тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришилди. Европа дипломатияси раҳбари жорий йил 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар учрашувида, «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик: Барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» конференциясида шахсан иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.
Европа иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилига Ўзбекистон асосий қонунига киритилаётган «Инсон – жамият – давлат» асосий тамойили ҳамда «Инсон шаъни ва қадри» ғоясини тарғиб этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар моҳияти ҳамда мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди.
Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.