Ўзбекистон уч кунда 16 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини хорижга сотди
Жорий йил 1–4 сентябр кунлари давомида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотлари улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот эълон қилинди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги хабарига кўра, ушбу давр мобайнида бозорда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларида ўзгариш кузатилмади.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига асосан, жорий йил 1–4 сентябр кунлари умумий қиймати 11,7 млн долларлик (ўтган йил мос даврига нисбатан 3,8 млн доллар кўп) жами 16 минг тонна (2,3 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Мазкур даврда 7,6 минг тонна узум, 1,8 минг тонна қовун, 1,2 минг тонна пиёз, 0,6 минг тоннадан нок ва ловия, 0,5 минг тонна сабзи, 0,4 минг тоннадан хурмо, олхўри, анор ташқи бозорларга етказиб берилган.
Ушбу давр мобайнида 103 минг доллар (ўтган йил мос даврига нисбатан 36,5 минг доллар кўп) қийматдаги жами 141 тонна (88,6 тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 40,7 тонна лимон, 37,4 минг тонна банан, 6,8 тонна олма импорт қилинган.
Қўйлиқ бозорига 1–4 сентябр кунлари ҳудудлардан жами 3,6 минг тонна, хусусан, 1,5 минг тонна картошка, 1,6 минг тонна пиёз, 84 тонна карам ва 389 тонна сабзи келтирилган.
Ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда, Самарқанддан 1 010 тонна ва Намангандан 91 тонна картошка, Тошкент вилоятидан 893 тонна, Жиззахдан 586 тонна ва Самарқанддан 45 тонна пиёз, Тошкент вилоятидан 84 тонна карам, Тошкент вилоятидан 138 тонна, Сурхондарёдан 63 тонна, Сирдарёдан 52 тонна, Фарғонадан 46 тонна, Андижондан 42 тонна, Қашқадарёдан 25 тонна ва Жиззахдан 23 тонна сабзи етказиб берилган.
Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 443 тонна картошка ва 32 тонна пиёз келтирилган.
Чорсу деҳқон бозорига 1–4 сентябр кунлари жами 36,5 тонна, шу жумладан 29,9 тонна мол гўшти ва 6,6 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024