Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II’нинг аҳволи оғирлашган. Шаҳзодалар унинг олдига йўл олишган
Фото: EPA
Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг шифокорлари унинг соғлиги ёмонлашганини маълум қилишди. Бу ҳақда Букинҳем саройи расмий баёнотида айтилади.
Қиролича яқин вақтлар ичида шифокорларнинг алоҳида кузатувида бўлади.
BBC хабар беришича, тахт вориси шаҳзода Чарльз ва унинг ўғли шаҳзода Уильям ҳозирда Шотландияга йўл олган, қиролича сўнгги ҳафталарда ўша ерда бўлиб турибди.
Буюк Британиянинг янги бош вазири, 6 сентябр куни Балморолда қиролича қабулида бўлган Лиз Трасс айни вақтда барча британияликларнинг фикр-у хаёли Елизавета II ва унинг оиласи билан бирга эканини айтди.
- 96 ёшли Елизавета II сўнгги ойларда соғлиги сабабли мунтазам равишда турли тадбирларда иштирок этишни рад этаётганди. Хусусан, у июн ойи бошида ўзининг тахтга чиққанининг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантаналарда деярли иштирок этмаганди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026