Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
УЕФА Россия Босния билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди
Маълум қилинишича, ўртоқлик учрашувлари УЕФА ваколати ва масъулияти доирасига кирмайди.
УЕФАнинг миллий ассоциацияларни бошқариш бўйича эксперти Ян Ҳафнер ташкилот Россия ҳамда Босния ва Ҳерцеговина миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилишига қаршилик билдирмаслигини маълум қилди.
«Биз УЕФА Босния ва Ҳерцеговина футбол федерациясининг Россия футбол иттифоқи билан РФИ ҳудудида ўртоқлик учрашуви ўтказилишига қаршилик билдирмаслигини тасдиқламоқчимиз. Ўртоқлик учрашувлари УЕФА ваколати ва масъулияти доирасига кирмайди», — деди Ҳафнер.
7 сентябр куни Россия футбол иттифоқи футбол бўйича мамлакат миллий жамоаси кузда учта назорат учрашуви ўтказишини маълум қилганди. Биринчи учрашув 24 сентябрда Бишкекда бўлиб ўтади. Россияликларнинг рақиби Қирғизистон миллий жамоаси бўлади. Октябрда Карпин шогирдлари Эрон миллий жамоаси билан куч синашади.
9 сентябр куни Россия миллий жамоаси 19 ноябрда Санкт-Петербургда Босния ва Ҳерцеговина миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФА Россия миллий жамоаси ҳамда мамлакатнинг барча клубларини ушбу ташкилотлар назорати остидаги барча мусобақалардан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42 / 17.07.2026
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40 / 17.07.2026
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49 / 17.07.2026