Ўзбекистон | 13:39 / 12.09.2022
10007
2 дақиқада ўқилади

Кадастр бўйича тўловларда юзага келган муаммога изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Кадастр агентлиги хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов қилишда муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Кадастр агентлиги ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, кадастр хизматларидан Давлат хизматлари маркази (ДХМ), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) my.gov.uz ҳамда нотариуслар орқали фойдаланиш мумкин.

Кадастр агентлиги бу йўналишда «Универсалбанк» билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Банклараро универсал тармоқли ахборот тизими («Мунис») тўлов тизими ҳамда «Универсалбанк» орқали амалга оширилган банк операциялар натижаларини солиштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли кадастр хизматларидан нотариус орқали фойдаланганда тўлов қилиш вақтинча тўхтатилган.

Маълум қилинишича, «Универсалбанк» носозликларни тез фурсатларда бартараф этиши ва тизимни ишга тушириши мўлжалланган. Ушбу ҳолатга инвойснинг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги айтилади.

Маълумот учун, Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz ва Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризалар тўловларида муаммолар йўқ. Фуқаролар юқоридаги носозликлар бартараф этилгунга қадар кадастр хизматларидан ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши ва тўлов қилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид