Автотранспортда юкни халқаро йўналишда ташиш лицензиясини олиш тартиби тушунтирилди
Автомобил транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
“Давлат хизматлари янгиликлари” каналига кўра, давлат хизматини кўрсатувчи субъект Транспорт вазирлиги ҳисобланади.
Бунда мурожаатлар Давлат хизматлари маркази ва Ягона портал - my.gov.uz орқали қабул қилинади.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилиш бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Хизматдан фойдаланувчилар: юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар. Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўланадиган йиғим миқдори: 300 000 сўм (БҲМ 1 баравари). Давлат хизмати кўрсатилиши учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда йиғим суммаси 90 фоизи ундирилади. Аризани кўриб чиқиш муддати – 2 иш куни.
Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилгани учун ундириладиган давлат божи миқдорлари алоҳида ҳужжат билан тасдиқланган.
Мавзуга оид
16:15 / 18.12.2024
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
18:23 / 21.11.2024
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
10:40 / 23.10.2024