Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: «Президент мақоласида дунёда ўзаро ишонч йўқолиб бораётган бир вақтда бирлашиш муҳимлиги таъкидланади»
ШҲТ саммити бошланиши арафасида кўплаб экспертлар Самарқандда бўлиб туришибди. ТИВ қошидаги Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлил маркази эксперти Шаҳодат Ҳошимова Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.
Эксперт Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саммит арафасида ёзган мақоласи ҳақида фикр билдирар экан халқаро ҳамжамиятда ностабиллик ҳукм сураётган ҳозирги кунда бу мақола бирлашиш муҳимлигига урғу берганини айтди.
«ШҲТ саммити арафасидаги Ўзбекистон президентининг мақоласи ўз вақтида эълон қилинди деб ўйлайман. Биз бу йил саммитга мезбонлик қиламиз ва бу мақола аввало ташкилотнинг, кейин бу галги саммитга биз раислик қилишимизнинг аҳамияти қанчалик юқори эканини очиб берган. Мақолада бугунги халқаро ҳамжамиятда ўзаро ҳурмат, ишонч йўқолиб бораётган, турли инқирозлар ва ностабиллик кузатилаётган бир вақтда бирлашиш муҳимлиги таъкидланади. Президент айтганидай ШҲТ ҳар бир аъзо томонлар кучлилиги билан кучлидир, бу Ўзбекистоннинг ташкилотдаги шиори ҳам», дейди Ҳошимова.
Эксперт саммит Самарқандда ўтаётгани ҳам алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
«Ушбу саммит ШҲТнинг ташкилот сифатида ривожланиши, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликда янги йўналишлар очиш учун асос бўла олади. Саммитда 15 та давлат ва 10 та халқаро ташкилотлар иштироки кутилмоқда. Бу эса унинг аҳамиятини оширади. Саммит маданий жиҳатдан фарқли бўлган турли давлатларни иқтисодий жиҳатдан бирлаштиришга хизмат қилиши керак. Ҳозирги кунда саммитни ёритиш бўйича ахборот йўналишини ижобий дейиш мумкин.
Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ташкилотдаги роли ошиб бораётганини кўрсатади. Самарқанд саммитида рекорд миқдорда шартномалар имзоланади. Саммит Самарқанд учун ҳам аҳамиятли тадбир ҳисобланади. Бу шаҳар азалдан турли фикр ва ғоялар алмашиш ўчоғи бўлган. Самарқанд Буюк ипак йўлида жойлашган шаҳар, шу тариқа биз Буюп ипак йўли анъанасини давом эттиряпмиз. Ўз навбатида Самарқанднинг фикр алмашиш учун қулай ҳудуд экани борасидаги статусини мустаҳкамлаяпмиз», деди Шаҳодат Ҳошимова.
Мавзуга оид
12:46 / 14.11.2025
ШҲТ доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича битим Ўзбекистонда тасдиқланди
14:22 / 11.10.2025
“МДҲ интеграция учун эмас, тартибли ажралиш учун тузилганди” – сиёсатшунос
22:42 / 04.09.2025
Исроил–Эрон урушига ШҲТ қандай реакция қилди?
10:43 / 04.09.2025