Ўзбекистон | 12:46 / 14.11.2025
959
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича битим Ўзбекистонда тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–339-сонли қарори 2025 йил 13 ноябр куни қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2024 йил 4 июл куни Остона шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида имзоланган.

Қарорга биноан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари ижросини таъминлаш ва амалга оширилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид