Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи аэропортда ишлайдиган таксичилар билан профилактик суҳбат ўтказди
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт халқаро аэропорти автотураргоҳидаги вазият юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропорт олдида фуқароларга қулайлик яратиш ва махсус такси хизматини жорий этиш мақсадида Е-auksion.uz платформаси орқали очиқ аукцион ташкил этилган.
Тендерда Bobur Diyor компанияси ғолиб бўлиб, жорий йил 12 сентябр кунидан Taxi Airport Tashkent махсус такси хизматини йўлга қўйган. Энди аэропорт ҳудудида такси хизмати айнан шу компания томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ бу ҳолат йўловчи ташиш билан шуғулланувчи бошқа ҳайдовчилар эътирозига сабаб бўлган.
Бугун, 15 сентябр куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов ва “Тошшаҳартрансхизмат” бошқарув раиси Анвар Жўраев аэропорт ҳудуди атрофидаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан учрашиб, профилактик суҳбат ўтказди ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундан олдин Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксичилар Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, бир неча провокация уюштирганини маълум қилганди.
У ноқонуний таксилар йўловчилар хавфсизлигига таҳдид эканлигини таъкидлади. Раъно Жўраеванинг тан олишича, «киракашлар» масаласини бир кунда ва ёлғиз ҳал қилиб бўлмайди.
Мавзуга оид
09:56 / 24.03.2026
Ўзбекистонда таксичиларни алдашнинг янги фирибгарлик усули фош этилди
08:03 / 20.03.2026
Инфографика: дунёнинг йирик шаҳарларида такси нархи
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026