Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путин билан учрашувда Россия гази учун чегирмага эришиш ниятида – Bloomberg
Маълумотларга кўра, Туркия бу йил 50 млрд долларлик табиий газ сотиб олади ва Россия унинг энг йирик энергия таъминотчиси ҳисобланади.
Фото: РИА Новости
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Самарқандда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувида газ учун 25 фоизлик чегирмага эришиш ниятида, деб хабар берди Bloomberg ўз манбасига таяниб.
«Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида табиий газ учун 25 фоизлик чегирмага ва энергия учун тўловларнинг бир қисмини лирада тўлаш тўғрисида келишувга эришмоқчи», — дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Туркия президенти Россия билан молиявий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
Маълумот берилишича, Туркия бу йил 50 млрд долларлик табиий газ сотиб олади ва Россия унинг энг йирик энергия таъминотчиси ҳисобланади.
Москванинг позицияси билан таниш бўлган манбалар чегирма тўғрисидаги хабарни тасдиқламади.
Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак икки мамлакат ўзаро ҳисоб-китобларни рублда олиб боришни бошлашга келишиб олганини айтганди.
Мавзуга оид
13:38 / 20.02.2026
Путин бизнесдан туғилишни оширишда фаол иштирокни талаб қилди
14:31 / 19.02.2026
Мерц Путин билан муносабатлар нормаллашишини «деярли истисно этди»
20:11 / 18.02.2026
Путин яна икки йил урушишни режалаштирмоқда – NYT
17:46 / 15.02.2026