Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нэнси Пелоси Арманистонга борди
Пелоси Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва миллий мажлис спикери Ален Симонян билан учрашади.
АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Арманистонга келди, деб хабар берди «Арменпресс».
Қайд этилишича, унинг ташрифи 19 сентябргача давом этади.
Делегация таркибидан вакиллар палатасининг энергетика ва савдо бўйича қўмитаси раиси Фрэнк Палоне ҳамда вакиллар палатаси аъзолари Анна Эшу ва Жеки Спейер ўрин олган.
Пелоси ташрифи давомида Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва миллий мажлис спикери Ален Симонян билан учрашади.
Учрашувларда Арманистон-АҚШ муносабатлари ва хавфсизлик соҳасидаги ҳозирги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026