Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
Президентнинг “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
- атом энергетикаси ва ядровий технологиялари объектларида радиациявий ва ядровий хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ишни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш;
- саноат, радиациявий ва ядровий хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
- саноат, радиациявий ва ядровий хавфсизлигини таъминлаш борасида республикада ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиёт асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш, саноат, радиациявий ва ядровий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ объектлар хавфсизлигини экспертиза қилишни ташкил этиш;
- саноат, радиациявий ва ядровий хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
- халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
- техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиациявий ва ядровий хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
Қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади: ҳар йили давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар; бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; юридик ва жисмоний шахслар хайрия ва ҳомийлик маблағлари; халқаро ташкилотлар грантлари ҳамда маблағлари; қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- зарур ҳолларда президенти администрацияси билан келишган ҳолда, қўмита бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва Ангрен кон-техника инспекцияси тузилмаларига қўшимча штат бирликларини жорий қилиш;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар юқори малакали мутахассисларини, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
- малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш;
- Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт барча турларига (хизмат сафари гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси мавжуд бўлганда) биринчи навбатда йўл чиптаси сотиб олиш.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда кон-техника инспекциялари ўзига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Мавзуга оид
13:52 / 02.06.2026
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
16:04 / 27.01.2026