Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ икки йил ичида Ўзбекистонга 2,8 миллиард доллар ажратади
Ўзбекистон ва ОТБ ўзаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев видеоконференция алоқаси воситасида ОТБ маъмурчилик ва корпоратив бошқарув бўйича вице–президенти Брюс Госпер билан мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ОТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти турли тармоқларида хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Лойиҳалар жорий портфели инфратузилма қурилиши, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 3,7 миллиард долларлик 24 та лойиҳадан иборат экани қайд этилди.
ОТБ 2022-2024 йилларга мўлжалланган суғурта операциялари бўйича бизнес-режаси доирасида 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Бу йил 274 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳаси бўйича шартнома имзоланди ҳамда ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий қиймати 650 миллион долларлик 2 та лойиҳа бўйича музокаралар якунланди.
Мазкур лойиҳалар бўйича битимларни жорий йил охиригача имзолаш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
15:57 / 14.02.2026
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари ваъда қилинди
00:18 / 09.02.2026