Ўзбекистон | 11:07 / 23.09.2022
3245
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитой ва Россиядан 8 млрд долларлик маҳсулот сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Shutterstock

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 4,3 млрд доллар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 3,8 млрд доллар ва 1,9 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: 

  • Корея – 1,6 млрд;
  • Туркия – 1,1 млрд;
  • Германия – 649 млн;
  • Ҳиндистон – 413 млн;
  • Туркманистон – 387 млн;
  • Бразилия – 337 млн;
  • АҚШ – 267 млн АҚШ доллари.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид