Полша ўзбекистонлик юк ташувчиларга рухсатномалар квотасини оширмоқчи
Ўзбекистон - Полша қўшма комиссияси видеоконференция алоқаси воситасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида халқаро йўловчи ва юк ташиш бўйича Ўзбекистон-Полша қўшма комиссияси видеоконференция воситасидаги навбатдаги йиғилиши ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Томонлар жорий йил август ойида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Полшага ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини ҳамда унинг полшалик ҳамкорлар билан транспорт ва юк ташувчи транспорт воситалари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш соҳасида ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари бўйича музокаралари натижаларини кўриб чиқди.
GSP+ кучга кириши билан Ўзбекистондан Европа иттифоқи мамлакатларига, жумладан, Полшага экспорт етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошди. 2022 йил охиригача Ўзбекистондан Полшага экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 40 миллион долларга ошиб, 130 миллион долларни ташкил этгани таъкидланди. Авторизация бланкаларини қўшимча алмашишга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ошди.
Тадбир якунида 2022 йил октябрь ойи иккинчи ярми бўйича 2022 йил учун рухсатномалар якуний квотаси ва 2023 йил учун рухсатномалар сонини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Полша Инфратузилма вазирлиги раҳбарияти учрашувини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
19:10 / 30.09.2024
Полша президенти фуқароларни ҳақорат қилгани учун судга чақирилади
15:20 / 28.09.2024
Полша Ўзбекистон телекоммуникация операторлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди
13:42 / 28.09.2024
Урганчда Ўзбекистон – Полша бизнес-форуми ўтказилди
00:21 / 27.09.2024