Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон C5+1 доирасида муқобил транспорт йўналишларини ривожлантиришни таклиф қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда C5+1 форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди.
Фото: Dunyo
Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг C5+1 форматидаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда вакиллари томонларни қизиқтирган йўналишлардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Марказий Осиё барқарор иқтисодий тараққиётини таъминлаш мақсадида C5+1 форматида савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида C5+1 муҳим мулоқот механизми бўлиб, унинг доирасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш борасида маълум муваффақиятларга эришилганини қайд этди.
Ўзбекистон томонининг C5+1 доирасидаги ташаббуслари - Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш, «яшил кун тартиби»ни илгари суриш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш таклифлари билдирилди.
Томонлар C5+1 доирасида юқори ва экспертлар даражаларида яқин мулоқотни давом эттириш, амалий натижаларга эришишга қаратилган аниқ чораларни кўришга келишиб олди.
Мавзуга оид
23:00 / 08.11.2025
Вашингтонда ноёб саммит ва дорихоналарда арзончилик ваъдаси — ҳафта дайжести
18:20 / 08.11.2025
Трамп МО давлатлари етакчилари билан саммитни «ажойиб янги муносабатларнинг» бошланиши деб атади
00:51 / 23.09.2023
Кремл АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувига изоҳ берди
18:25 / 22.09.2023