Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МО давлатлари ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари илк марта C5+1 форматида учрашди
Лондондаги учрашувда Марказий Осиёнинг ресурс ва транзит салоҳияти Буюк Британиянинг молия, технология, таълим ва тартибга солиш стандартлари соҳасидаги имкониятлари билан уйғунлиги таъкидланди.
Фото: ТИВ
Лондонда 26 февраль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирларининг «C5+1» форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу минтақа давлатлари мустақилликка эришганидан бери бундай форматда ўтказилган биринчи қўшма учрашувдир.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Иветт Купер Марказий Осиёнинг халқаро жараёнлардаги ўсиб бораётган ролини қайд этиб, минтақанинг жадал ривожланаётган иқтисодий ўсиш ва кооперация маркази сифатидаги салоҳиятини таъкидлади.

Томонлар Марказий Осиёнинг ресурс ва транзит салоҳияти Буюк Британиянинг молия, технология, таълим ва тартибга солиш стандартлари соҳасидаги имкониятлари билан уйғунлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Лондондаги учрашув минтақадаги барча давлатлар ва Бирлашган Қироллик 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери иштирок этган биринчи саммитдир. Саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этиб, халқаро кун тартибининг асосий масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
«Мазкур мулоқот минтақанинг иқтисодий ривожланиш устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашиш, шунингдек, Буюк Британия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш учун долзарб ва мазмунли платформа бўлиб хизмат қилди. Савдо диверсификацияси, саноат кооперацияси, барқарор инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Марказий Осиёнинг стратегик хомашё ресурслари ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик», деб ёзди бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид
21:48 / 26.02.2026
Урушнинг 4 йиллиги: Россия ва Украина қанча қурбон берди?
16:41 / 26.02.2026
Лондонда биринчи марта Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари саммити бўлиб ўтмоқда
14:37 / 26.02.2026
Украина дронлари учун “иккинчи контур”: ишлаб чиқариш Британияга кенгайди
12:44 / 26.02.2026