Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ кенгаши раиси Россияни тарк этишни истаганлар учун чегараларни очишга чақирди
Шарл Мишелнинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи «Кремл қуроли бўлишни хоҳламайдиганлар учун очиқ бўлиши лозим».
Фото: Reuters
Ватанини тарк этишни истаган россияликлар Евроиттифоққа кириш имкониятига эга бўлишлари керак, деди Европа кенгаши раиси Шарл Мишел.
Унинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи «Кремл қуроли бўлишни хоҳламайдиганлар учун очиқ бўлиши лозим».
«Европа иттифоқи ўз сиёсий қарашлари сабабли хавф остида қолганларни қабул қилиши керак. Россиядаги одамлар Кремлнинг Украина бўйича аҳмоқона қарорига бўйсунмагани учун хавф остида бўлса, буни эътиборга олишимиз даркор», — деди Мишел.
Аввалроқ Евроиттифоқ Россия билан соддалаштирилган виза режими тўғрисидаги келишувни тўхтатганди. Натижада россияликлар учун Шенген визасини олиш қийинроқ ва қимматроқ бўлди.
Эстония, Латвия, Литва ва Полша 19 сентябрдан бошлаб россияликларнинг Шенген визаси бўйича киришларини бутунлай тақиқлади.
Ўз навбатида, Германия сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Россияни тарк этишни истаганлар учун очиқлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
07:38
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026