Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple компанияси iPhone ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради
Ушбу қарор Пекин ва Вашингтон ўртасидаги кескинлик ўсиши шароитида Хитойдаги ишлаб чиқаришнинг сиёсий хатар остида қолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Apple компанияси iPhone 14 ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиришини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Таҳлилчиларнинг тахминларига кўра, ушбу қарор Пекин ва Вашингтон ўртасидаги кескинлик ўсиши шароитида Хитойдаги ишлаб чиқаришнинг сиёсий хатар остида қолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Ҳиндистон смартфонлар бозори катталиги бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.
J.P.Morgan маълумотларига кўра, Apple йил охирига бориб iPhone ишлаб чиқариш қувватининг беш фоизини Ҳиндистонга кўчиради. 2025 йилга бориб эса ишлаб чиқарилаётган iPhone смартфонларининг 25 фоизи Ҳиндистон улушига тўғри келади.