Ўзбекистон | 18:16 / 26.09.2022
12125
1 дақиқада ўқилади

Нукус кўчасида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Нукус кўчасида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2022 йил 26 сентябрь куни соат 16:40 ларда Миробод тумани Нукус кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар ўзаро тўқнашган.

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган Н.Ф. бошқарувидаги Toyota, 1998 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Nexia-1, 1986 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Spark ва 2000 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Labo иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида Spark ҳайдовчиси Ж.Ж. ҳамда Labo ҳайдовчиси Н.А. тан жароҳати олган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари келиб биринчи ёрдам кўрсатган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид